Ақтўбе шаҳрида тўққизқумалак бўйича жаҳон чемпионати бошланди

None
AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбе шаҳрида тўққизқумалак бўйича VI жаҳон чемпионати бошланди. Унда дунёнинг 20 давлатидан 80 нафар спортчи иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон чемпионати 21-27 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Унда АҚШ, Афғонистон, Бангладеш, Хитой, Қирғизистон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркманистон, Туркия, Мўғулистон, Ҳиндистон, Покистон, Буюк Британия, Германия, Чехия, Колумбия, Латвия каби йигирмага яқин давлатдан 80 нафар спортчи иштирок этмоқда.

«Тўққизқумалак қозоқ халқининг тўрт минг йиллик тарихга эга миллий ўйинларидан биридир. Аждодларимиз ихтиро қилган интеллектуал спорт тури инсоният цивилизациясида алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги кунда тўққизқумалак ўйини бутун дунёда оммавий спорт турига айланган. 2019 йилда ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киритилган.

2010 йилда Астана шаҳрида тўққизқумалак бўйича биринчи жаҳон чемпионати ташкил этилган бўлса, VI жаҳон чемпионати – Ақтўбе шаҳрида бўлиб ўтади. Вилоятда жадал ривожланаётган спорт тури билан 20 мингдан ортиқ киши шуғулланади. Кейинги йилларда ҳудудий рейтинг натижаларига кўра кучли учликдан жой олдик. Вилоятимизда тўққизқумалак спортини ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилмоқда», – дейди вилоят ҳокими Ерали Тоғжанов.

Чемпионатга Бутунжаҳон тўққизқумалак федерацияси президенти Алихан Байменов келиб, яқинда Латвияда ўқув-методик қўлланма тақдимоти ўтказилганини таъкидлади.

«Жаҳон чемпионатида Руминия, Покистон ва Бангладеш терма жамоалари илк бор иштирок этмоқда. Мусобақага келган 20 та давлат вакилларига келсак, улар қозоқ диаспораси эмас, асосан ўша давлат аҳолисидир. Тўққизқумалак ҳақиқатан ҳам дунёга қанот ёйди айтишимиз мумкин», – дейди Алихан Байменов.

Эслатиб ўтамиз, классик мусобақада 40 нафар, блиц йўналишида 40 нафар ва рапид йўналишида 80 нафар спортчи иштирок этади.

Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова


Сўнгги хабарлар