Ақтўбе шаҳрида лифт заводи қурилади

None
None
AQTÓBE. Kazinform – «Ақтўбе» ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси ва «Заман трейд» компанияси меморандум имзолади. Унга кўра, ҳудудда туркиялик сармоядорлар кўмаги билан лифт заводи қурилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ақтўбе шаҳрида лифтларни таъмирлаш ва ўрнатиш якка тадбиркорларнинг қўлида. Ҳозирча лифтларни йиғиш ва ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд эмас. Ушбу лойиҳани «Заман трейд» компанияси тақдим этди. «Ақтўбе» ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси ва компания икки томонлама меморандум имзолади.

Завод учун «Ақтўбе» саноат зонасидан 1 гектар ер ажратилади. Режа бўйича 612 миллион тенге инвестиция киритилади. Инвестиция Туркиядан келади. 15 та янги иш ўрни яратилади. Меморандум имзоланди. Ҳозир минтақавий мувофиқлаштириш кенгашига ҳужжатлар тайёрланмоқда», - деди «Ақтўбе» ижтимоий тадбиркорлик корпорация вакили Гулвира Сейтенова.

Компания лифтларни ишлаб чиқаради ва монтаж ишларини олиб боради. Маҳсулотни Қозоғистоннинг ғарбий вилоятлари ва Россиянинг қўшни минтақаларига экспорт қилинади.

Маълумот ўрнида: саноат зонаси 5 йил олдин ташкил этилган бўлиб, жами 6,2 миллиард тенге қийматига эга 7 та корхона ишламоқда. 340 та иш ўрни яратилган. Жорий йилда 5 та корхонани ишга тушириш режалаштирилган. Яна 315 та янги иш ўрни яратилади. Умумий инвестиция ҳажми 21,8 миллиард тенгени ташкил қилади.

Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова
Сўнгги хабарлар