Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида йўлларни таъмирлашга 50,2 миллиард тенге сарфланади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобига кўра, жорий йилда Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятларидаги маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллари учун 50,2 млрд. тенге ажратилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўлларини ривожлантириш учун республика бюджетидан 209,6 миллиард тенге, жумладан, қурилиш ва реконструкция қилиш учун 62,6 миллиард тенге, комплекс ва ўрта таъмирлаш ишларига (умумий трансфертлар билан) 147 миллиард тенге йўналтирилди. Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятларига 50,2 млрд. тенге ажратилган, Ғарбий Қозоғистон вилояти 26,8 млрд. тенге (республика бюджетидан – 4,9 млрд. тенге, маҳаллий солиқ тўловларидан – 21,9 млрд. тенге), Ақтўбе вилоятига 14,8 млрд. тенге (РБ – 0,6 млрд.тенге, МСТ – 12,1 миллиард тенге, МБ – 2,1 миллиард тенге) ва Атирау вилояти 8,6 миллиард тенге (РБ – 2,7 миллиард тенге, МСТ – 4,3 миллиард тенге, МБ – 1,5 миллиард тенге)», - дейилади ҳужжатда.

2023 йилда ушбу маблағлар ҳисобидан Ғарбий Қозоғистон вилоятида узунлиги 329 километр, Ақтўбе вилоятида узунлиги 216 километр, Атирау вилоятида узунлиги 51,5 километр автомобиль йўллари қурилиб, ишга туширилади.

«Натижада маҳаллий тармоқдаги автомобиль йўлларининг ҳолати Ғарбий Қозоғистон вилоятида 46 фоиздан 52 фоизга, Ақтўбе ва Атирау вилоятларида 72 фоиздан 74 фоизга яхшиланади. Республика бюджетини аниқлаштириш ва/ёки шакллантириш имконияти мавжуд бўлганда, қўшимча маблағ ажратиш масаласи белгиланган тартибда кўриб чиқилади», - деб ёзади Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар