АҚШнинг йирик банкининг банкротлиги: Федерал резерв қўшимча маблағ ажратади

None
ASTANA. Kazinform – АҚШнинг молиявий тартибга солувчи ташкилоти банкрот бўлган Silicon Valley Bank омонатчилари душанбадан бошлаб ўз маблағларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўлишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Бундан ташқари, АҚШ Федерал захира тизими банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун қўшимча маблағлар ажратади.

«Мен бу тартибсизлик учун масъул шахсларни тўлиқ жавобгарликка тортишга ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун йирик банклар устидан назорат ва тартибга солишни кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларимизни давом эттириш ниятидаман», – деди АҚШ президенти Жо Байден.

Silicon Valley Bankнинг банкротлиги ўтган жума куни эълон қилинди. Банк ёпилгач, фоиз ставкаси ҳам ошди, бу эса мижозларга қаттиқ таъсир қилди.

Эслатиб ўтамиз, Tesla ва SpaceX компанияларини бошқарадиган ва Twitter эгаси Илон Маск банкрот бўлган Silicon Valley Bank (SVB)ни сотиб олмоқчи.

Фото: NOAH BERGER/AFP


Сўнгги хабарлар