АҚШнинг Вашингтон штатида номаълум шахс уч кишини отиб ўлдирди

None
SAN-FRANCISCO. Kazinform – Сешанба куни эрталаб номаълум шахс Американинг Якима шаҳрида (Вашингтон штати) дўконга кириб, уч кишини отиб ўлдирди, дея хабар беради Kazinform Хитойнинг Синьхуа агентлигига таяниб.

Маҳаллий полиция гумонланувчининг қочиб кетганини маълум қилди, бироқ у нима учун бундай қилгани номаълум.

Якима полицияси бошлиғи Мэтт Мюррей сешанба куни эрталаб бир киши Circle K дўконига кириб, уч кишини отиб ўлдирганини айтди. Кейин жиноятчи ҳайдовчини отиб, машинасига ўтирди ва қочиб кетди.

«Бу тасодифий ҳодисага ўхшайди», - деди М. Мюррей ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода.

Фото: nbcnews.com

Сўнгги хабарлар