АҚШнинг Флорида штатида вояга етмаган бола бир ёшли қизчани отиб ўлдирди
29 Июнь 16:05

АҚШнинг Флорида штатида вояга етмаган бола бир ёшли қизчани отиб ўлдирди

WASHINGTON. Кazinform - Флоридада вояга етмаган бола бир ёшли қизчани отиб ўлдириб, унинг икки ёшли синглисини яралади. Воқеадан сўнг қурол ишлатган боланинг отаси ҳибсга олинди, дея хабар беради Кazinform АBC Newsга таяниб.

Полициянинг айтишича, боланинг отаси, 45 ёшли Родерик Дуэйн Рэндалл шанба куни кечқурун Пенсаколадаги меҳмонхонадан чиқиб, қуролини шкафга ташлаб кетган. Унинг 8 ёшли ўғли қурол қаерда эканлигини билган. Бола ўйин вақтида қурол олиб, бир яшар қизчани отган, ўқ қизнинг танасидан ўтиб, икки яшар опасини яралаган. Хонадаги тўртинчи бола жароҳат олмаган.

Ҳалок бўлган қиз ва унинг ярадор синглиси отишма вақтида бир меҳмонхона хонасида ухлаётган бўлиб, улар Рэндаллнинг танишининг хотинининг қизлари бўлган.

Терговчиларнинг айтишича, қайтиб келган Рэндалл полиция келгунига қадар хонадан тўппонча ва гиёҳванд моддаларни олиб, жиноятни яширишга уринган.

Боланинг отаси кўрсатмаларни сохталаштириш, эҳтиётсизлик ва ўқотар қуроллар қоидаларини бузганликда айбланиб ҳибсга олинган. Рэндалл аввалроқ 14 та оғир жиноятда айбланган. Ҳозирда у Эскамбия округи қамоқхонасида сақланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив