Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

АҚШнинг Дин эркинлиги бўйича халқаро комиссияси Қозоғистон Президенти ташаббусларини юқори баҳолади

28 Ноябрь 09:35

NUR-SULTAN. Kazinform - АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси дунёда диний эркинлик билан боғлиқ вазият бўйича анъанавий ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Комиссиянинг 2020 йилда дунёда диний эркинлик билан боғлиқ вазият тўғрисидаги ҳисоботида Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг диний эркинлик соҳасини такомиллаштириш бўйича ижобий ўзгаришлар ва ташаббуслари ўрин олган.

«19 ноябр куни Комиссия раиси Надин Маенза ва унинг ўринбосари Нури Туркель Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига визуал ахборот ва диний фаолият масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига ноябр ойида киритилган ўзгартиришлар бўйича расмий изоҳ юборди.

«Комиссия раиси Надин Маенза ва унинг ўринбосари Нури Туркелъ номидан ёзилган мактубда Ҳукуматга диний эркинлик ислоҳотига содиқлиги учун миннатдорчилик билдирилган. Диний фаолиятни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган тузатишларни кўриб чиқиш мамлакатнинг мажбуриятини яна бир бор ойдинлаштирди», - деб ёзди Б.Уали.

Мактубда шундай дейилади: «Агар амалга оширилаётган ислоҳотлар учун вақт зарурлигини эътироф этган ҳолда, ниятларингиз тўғри эканига, жумладан, амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган масалаларни ҳал этишга ишонамиз. Таклиф этилаётган тузатишлар лойиҳаси ҳақиқий тараққиётни ифодалайди. Ушбу лойиҳаларнинг яқинда қайта кўриб чиқилиши Қозоғистон Ҳукуматининг Комиссия, АҚШ ҳукуматидаги ҳамкорларимиз ва фуқаролик жамияти томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чинакам саъй-ҳаракатларини намойиш этади.

Баёнотда, шунингдек, Қозоғистон ва АҚШ ўртасида бўлиб ўтадиган Дин эркинлиги бўйича Эксперт ишчи гуруҳининг бўлажак йиғилишлари чоғида диний камситишларни жиноят ҳисоблаш ва уни мажбурий рўйхатга олиш бўйича қўшма мулоқотни давом эттиришга интилиши айтилган.

Шунингдек, у Қозоғистон Ҳукумати ва комиссия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини юқори баҳолади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар