АҚШнинг Айдахо штатида миллатчи гуруҳ аъзолари ҳибсга олинди
13 Июнь 18:11

АҚШнинг Айдахо штатида миллатчи гуруҳ аъзолари ҳибсга олинди

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ полицияси Айдахо шимоли-ғарбидаги Кер-д'Ален шаҳрида тартибсизликлар уюштиришни режалаштирган, оқ танлиларнинг устунлигини тарғиб қилувчи «Ватанпарварлар фронти»нинг 31 нафар аъзосини ҳибсга олди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашрига таяниб, Kazinform мухбири хабар бермоқда.

Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири полицияга қўнғироқ қилиб, меҳмонхона тўхташ жойида бир гуруҳ одамларни машинага ортишаётгани ҳақида хабар берган. Полиция хабардан тахминан 10 дақиқа ўтиб юк машинасини тўхтатди. Микроавтобусда махсус куч ишлатар бўлинмаларга тегишли ускуналар, тутунли бомбалар, танани ҳимоя қилувчи воситалар ва қонунга ҳилоф ниятни амалга ошириш «операция режаси» топилган.

Кер-д'Ален полиция бошлиғи Ли Уайтнинг айтишича, ҳибсга олинганларнинг барчаси ғалаён уюштириш учун тил бириктирганликда айбланган, бу майда қонунбузарлик ҳисобланади. Гуруҳ аъзолари бир хил кийинишган. Бирининг кўйлагининг орқа томонида «Американи қайтариб оламиз» деган ёзув ҳам бўлган. Ҳибсга олинганларнинг бири маҳаллий фуқаро, қолганлари АҚШнинг 11 штатидан келганлар.

Эслатиб ўтамиз, «Ватанпарварлар фронти» АҚШда оқ танлиларгагина тегишли давлат ташкил этишни тарғиб қилувчи миллатчи ва неофашистик гуруҳдир.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив