+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

АҚШнинг ҳарбий кемаси портлаб кетди

13 Июль 09:32
Баҳам кўринг:
АҚШнинг ҳарбий кемаси портлаб кетди

LONDON: ВВС - Kazinform – АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Сан-Диего шаҳрида жойлашган «Боном Ричард» (USS Bonhomme Richard) кемасида содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида 17 денгизчи ва тўрт нафар фуқаро ходим жароҳат олишди. Бу ҳақда Kazinform ВВСга таяниб хабар берди.

Кема ичидаги ёнғин якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 9ларда бошлаган. Техник хизмат кўрсатишда турган кеманинг устидан қора тутун кўтарилди. Америка ОАВларининг хабар беришича, кемада портлаш юз берган.

Ўт ўчирувчилар ва ҳарбий хизматлар воқеа жойида ишламоқда, аммо ҳали ёнғинни ўчиришга улгуришмади.

«17 нафар денгизчи ва тўрт нафар тинч аҳолига маҳаллий шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас», - деб ёзди АҚШ ҳарбий-денгиз флоти Тwitter саҳифасида.

Ёнғин натижасида бир нечта ўт ўчирувчилар ҳам жароҳатланган куйган ва тутун билан заҳарланган.

Сан-Диегодаги ўт ўчириш хизмати Тwitterда воқеа жойидан олинган тасвирларни, шу жумладан кема устидан вертолёт учиб, расмга олганди.

Сан-Диего ёнғин бўлими бошлиғи Колин Стоуэлл CNNга айтди, ёнғин бир неча кун давом этиши мумкин ва кема «ватерлиниягача» ёниши мумкин. Унинг сўзларига кўра, барча қутқарув ходимлари ва денгизчилар кемадан тарк этишди ва ҳозирда оловни ташқаридан ўчиришга ҳаракат қилишмоқда.

Ёнғин сабаби ҳақида маълумот берилмаган.

Америка денгиз кучлари хабар беришича, ёнғин пайтида кемада 160 нафар денгизчи бўлган. Унинг одатий экипажи мингга яқин одамни ташкил қилади, аммо кема техник хизмат кўрсатилиш қилинаётганлиги сабабли уларнинг сони камроқ эди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив