USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

АҚШнинг 10 та штатида коронавируснинг «омикрон» штаммлари аниқланган

4 Декабрь 14:25
Баҳам кўринг:
АҚШнинг 10 та штатида коронавируснинг «омикрон» штаммлари аниқланган

NEW YORK. Кazinform - АҚШнинг 50 та штатидан камида 10 тасида коронавируснинг «Омикрон» штамми билан касалланган, дея хабар беради Кazinform Тhе Wall Street Journalга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони ортмоқда Алматида 60 ёшдан ошган 123 мингдан ошиқ киши вакцина олди Ўтган суткада қанча қозоғистонлик вакцина олди

Нашр маълумотларига кўра, «омикрон» штамми билан касалланиш ҳолатларининг аксарияти Африка жанубидан келган беморларда аниқланган. Бироқ, камида иккита штатда - Гавайи ва Миннесотада вируснинг янги штамми АҚШдан чиқмаган одамларда топилган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал марказлари веб-сайтида эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, сўнгги кунларда мамлакатда коронавирус инфекциялари сони ортган. Пайшанба куни АҚШда 138,4 минг янги касаллик ҳолати аниқланди. Душанба куни уларнинг сони 102 мингни ташкил этди.

Чоршанба куни Калифорнияда Америка Қўшма Штатларида «Омикрон» вируси билан касалланган биринчи ҳолат қайд этилди. Янги штамм ташхиси қўйилган бемор 22 ноябр куни Жанубий Африкадан АҚШга етиб келган. У тўлиқ эмланган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив