АҚШдаги кимё заводида кучли ёнғин содир бўлди

None
WASHINGTON. Kazinform - Чоршанба куни Ласаль шаҳрида (Иллинойс штати) кимё заводида кучли ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Портлаш юк ташиш бўлимидаги юк ташиш контейнерида содир бўлган. Воқеа жойида тез ёрдам гуруҳи ишламоқда.

NBC Chicago телеканали маълумотларига кўра, завод Carus компаниясига тегишли бўлиб, у сув, ҳаво ва тупроқни тозалаш учун кимёвий моддалар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Шаҳар маъмурияти атрофдаги аҳолидан эҳтиёт чораси сифатида бошпаналарда қолишни сўраган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, ёнғин маҳаллийлаштирилган. Корхона ходимлари бинони тарк этишга муваффақ бўлишди, жабрланганлар йўқ.

Сўнгги хабарлар