АҚШда янги автомобиллар 19 фоизга қимматлашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - АҚШда янги автомобил сотиб олиш 2021 йил май ойига қараганда 19 фоизга қимматроқ бўлади, дея хабар беради Кazinform АBC Newsга таяниб.

Cох Аutomotive & Мооdys Аnaliytics компаниясининг автотранспорт воситалари мавжудлиги индексига кўра, янги автомобилларни сотиб олиш қийинлиги юқори фоиз ставкалари ва нархларнинг ошиши билан боғлиқ. Ҳужжатга кўра, одатдаги ойлик тўлов 1,7 фоизга ошиб, 712 долларни ташкил қилган. Бу рекорд кўрсаткичдир.

Кеlley Blye Book маълумотлари шуни кўрсатдики, май ойида янги автомобилларнинг ўртача нархи 47 148 долларни ташкил этди, бу барча даврларнинг иккинчи энг юқори кўрсаткичидир.

Кеlley Blye Book бош муҳаррири Брайан Мудининг тушунтиришича, автомобилларнинг кам таъминланиши ва истеъмолчининг қимматбаҳо автомобилларга бўлган юқори талаби нархларнинг ошишига олиб келади. Бироқ, истеъмолчилар ҳали ҳам Маzda, Huindai ва Buick каби камроқ машҳур брендлар бўйича ажойиб нархларга эга бўлишлари мумкин.

Май ойида нархларнинг ўсиши атиги 1% ни ташкил этди, бу эса харажат тушиши мумкинлигини кўрсатади.


Сўнгги хабарлар