АҚШда яна бир йирик банк банкрот бўлди

None
Фото: reuters
ASTANA. Kazinform – Кейинги 2 ой ичида АҚШда учинчи банк банкрот бўлди. Калифорния штати ҳукумати First Republic банкини ёпди ва унинг активларини депозитларга кафолат бериш бўйича Федерал корпорацияси офисига топширди, деб хабар беради Kazinform bloomberg.comга таяниб.

Энди First Republicнинг барча депозитлари ва активлари Қўшма Штатлардаги энг йирик банк JPMorganга ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, банкрот бўлган банк акциялари ўтган ҳафтада 75 фоизга арзонлашган. Маълум бўлишича, бунга First Republicнинг йирик ипотека кредитлари ва бадавлат кишиларга кредит беришнинг ўзига хос стратегияси сабаб бўлган.

JPMorgan банк First Republicнинг 173 миллиард долларлик кредитлар, 30 миллиард долларлик қимматли қоғозлар ва 92 миллиард долларлик депозитларни сотиб олиш тендерида ғолиб чиқди.

8 штатдаги First Republic банкининг 84 та офиси 1 май куни JPMorgan филиаллари сифатида очилди. Шундай қилиб, банкрот бўлган банкнинг барча омонатчилари JPMorgan омонатчиларига айланди.

Умуман олганда, 2022 йил охирида First Republic 7 800 дан ортиқ одамни иш билан таъминлаган Қўшма Штатлардаги 14-йирик банк эди.

Бундан ташқари, бунгача АҚШнинг йирик банклари Silicon Valley ва Silvergate Bank банкрот бўлган.

2008 йилги инқирозни башорат қилган иқтисодчи Нуриэль Рубини яқин келажакда АҚШда юзлаб банклар банкрот бўлиши мумкинлигини айтди.


Сўнгги хабарлар