АҚШда йўловчи поезди ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
28 Июнь 16:43

АҚШда йўловчи поезди ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди

МISSURI. Кazinform - АҚШнинг Миссури штатида йўловчи поезди ва юк машинаси ўртасида содир бўлган авария оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб кишилар жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

АҚШ миллий темир йўл оператори Аmtrak маълум қилишича, Лос-Анжелесдан Чикагога кетаётган «Southwest Chief» йўловчи поезди Мендон яқинидаги темир йўл кесишмасида юк машинасига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида 7 та вагон ва 2 та локомотив рельсдан чиқиб кетган. Воқеа жойига Миссури штатининг фавқулодда экипажлари жўнатилган.

Йўл-патруль хизмати ходимлари тўқнашув оқибатида поезддаги икки киши ҳалок бўлганини ва юк машинасида бир киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Поездда бўлган 243 йўловчи ва 12 экипаж аъзосидан камида 50 киши жабрланган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив