АҚШда торнадо туфайли 11 миллион одам хавф остида қолди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Сешанба куни АҚШнинг жанубий ҳудудларида ҳалокатли бўрон ва дўл ёғди. Ноқулай об-ҳаво тўққизта штатнинг 11 миллион аҳолисига хавф туғдирмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform CBS News телеканалига таяниб.

Миллий об-ҳаво хизмати жанубий штатларда бир нечта торнадолар ҳақида хабар берди.

Шимоли-шарқий Луизиана, марказий Миссисипи ва Алабама жануби-ғарбий қисми энг кўп зарар кўриши кутилган эди, бироқ ҳеч қандай бино вайрон бўлмаган.

Алабама штатидаги Маскл Шолс, Джексон, Виксбург, Старквилл ва Миссисипи, жануби-шарқидаги Арканзас ва Теннесси шаҳарларида кучли шамол кузатилмоқа, дўл ёғди.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, об-ҳавонинг кескин бузилишига совуқ фронтнинг шарққа илиқ, нам ҳаво билан ҳаракатланиши ва вақти-вақти билан момақалдироқ бўлишига ёрдам бергани сабаб бўлган.

Миссисипи Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги аҳолини электр таъминотидаги узилишларга тайёргарлик кўриш ва шаҳар ташқарисига ҳайдашдан қочиш ҳақида огоҳлантирди.

Видеодан олинган кадр / cbsnews.com


Сўнгги хабарлар