Валюталар курси:
    usd/kzt 426.01 eur/kzt 493.75

    rub/kzt 6.05 cny/kzt 66.62
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 6 °С
Алматы: 13 °С

AҚШда саҳро ўртасида 5 миллион аҳолига мўлжалланган шаҳар қурилади

3 Сентябрь 18:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Даниянинг Bjarke Ingels Group (BIG) компанияси AҚШнинг саҳро ўртасида Телос номли беш миллион аҳолига мўлжалланган шаҳар қурилиши учун лойиҳа таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform World Architecture Communityга таяниб.

Шаҳар режаси 12 минг гектардан бошланади ва 10-20 йил ичида қурилади. Келгуси 40 йил ичида шаҳар аҳолисининг сони 5 миллионга етиши кутилмоқда. Бироқ ташкилотчилар 2030 йилга қадар 50 минг кишилик шаҳар яратишни мақсад қилган. Телосдаги қурилиш зичлиги гектарига 33 кишини ташкил қилади. Бу Сан -Францискодаги қурилиш зичлигига тенг. Телоснинг биринчи аҳолиси 2030 йилда кўчиб келиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, шаҳарнни 60,7 минг гектардан ортиқ майдонда нолдан бошлаб қуриш ғояси тадбиркор Марк Лорга тегишли. Ўз навбатида, лойиҳа даниялик архитектор ва BIG бюроси асосчиси Бmzhrt Ингелmс томонидан ишлаб чиқилади.

Шаҳар бир неча туманларга бўлинган. Бинолар экологик тоза материаллардан қурилади, фасадлари қисман ўсимлик билан қопланган, автоном автотранспорт воситалари йўл бўйлаб ҳаракатланади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар