АҚШда психиатрик касалхонада бемор икки кишини пичоқлаб қўйди
24 Июнь 13:34

АҚШда психиатрик касалхонада бемор икки кишини пичоқлаб қўйди

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги шифохонанинг психиатрия бўлимида икки бемор пичоқлаб кетилди. Улардан бири олган жароҳатлари туфайли вафот этди, дея хабар беради Kazinform CBS News телеканалига таяниб.

Ҳодиса Университет тиббиёт марказида руҳий касалликка чалинган беморлар даволанаётган қўриқланадиган ҳудудда содир бўлган.

АҚШ полициясининг маълум қилишича, гумонланувчи пайшанба куни кечқурун ўз хонасидан чиқиб, қўшни хонага кириб, хавфсизлик камари билан боғланган биринчи қурбонни пичоқлаган. Шундан сўнг, коридорга чиқиб, навбатчи ҳамшира билан бирга қочган иккинчи жабрланувчига ҳужум қилган. Тузатиш ходимлари гумонланувчини ҳибсга олди.

40 ёшли эркакнинг пичоқни қаердан олгани ўрганилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив