АҚШда портловчи моддалар ортилган поезд рельсдан чиқиб кетди

None
None
SIBLEY. Kazinform – Айова штатининг Сибли шаҳри яқинида ёнувчи моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди. Маҳаллий ҳокимият хабарига кўра, кўприкнинг қулаши воқеанинг дастлабки сабаби бўлган, деб хабар беради Kazinform KTIV телеканалига асосланиб.

Union Pacific Railroad компанияси вакилларининг айтишича, ҳодиса якшанба куни маҳаллий вақт билан 14:00 да содир бўлган. Жами 47 та вагон релсдан чиқиб кетди. Ҳодиса натижасида бир киши жароҳат олди, аммо у поезд бригадасининг аъзоси эмас.

Дарҳол поезддаги ўғитлар ва аммоний нитрат туфайли ёнғин бошланиб, жиддий таҳдидга айланди. Ўт ўчирувчилар тахминан 8 километр радиусда аҳолини эвакуация қилишни бошладилар.


Union Pacific Railroad вакиллари ҳодиса содир бўлган жойни тозалаш учун қанча вақт кетиши ҳали аниқ эмаслигини таъкидладилар ва шунингдек, поезднинг рельсдан чиқиб кетиши сабабларини текширишни бошладилар.



Сўнгги хабарлар