АҚШда отишма: икки ўсмир қотилликда гумонланиб ҳибсга олинди

None
ASTANA. Kazinform – Алабама штатида туғилган кун кечасидаги отишмадан сўнг икки ўсмир қотилликда айбланди, деб хабар беради Kazinform ВВCга таяниб.

Полиция хабарига кўра, ака-ука 17 ёшли Тай Рейк Маккалоу ва 16 ёшли Трэвис Маккалоу сешанба куни кечқурун ҳибсга олинган. Расмийлар уларнинг ҳар бирига 4 тадан айблов қўйилганини эълон қилди. Айбловлар сони ҳали ҳам ошиши мумкин. Прокурорнинг сўзларига кўра, гумонланувчиларга вияга етганлар сифатида айблов қўйилади.

Чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида расмийларнинг айтишича, бу Дайдевилдаги отишма бўйича терговнинг бошланиши. Бироқ, ҳозиргача жуда кам маълумот берилган. Жиноят сабаблари ва қурол тури каби тафсилотлар ошкор этилмаган.

Полиция маълум қилишича, яраланган 32 кишидан тўрт нафари ҳамон касалхонада, яна тўрт нафарининг аҳволи оғир.

Эслатиб ўтамиз, Алабама штати Дедевил шаҳрида 16 ёшли боланинг туғилган куни кечасида отишма содир бўлган эди. Тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди.

Сўнгги хабарлар