USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

AҚШда мексикалик наркобарон «Эль Чапо»нинг рафиқаси судланди

2 Декабрь 09:10
Баҳам кўринг:
AҚШда мексикалик наркобарон «Эль Чапо»нинг рафиқаси судланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Мексикалик наркобарон Хоакин Гусман «Эль Чапо»нинг рафиқаси AҚШда 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади ва 4 йил назорат остидабўлади, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Алматида оммавий тартибсизликлар вақтида одамларга қурол тарқатганлар қўлга олинди Фукусимадаги портлашдан жабр кўрган Футаба аҳолисига ўз уйларида тунашга рухсат берилди Сурияда террорчилар автобусни портлатиб юборди

Эмма Лоронель Aиспуро эрининг жиноятларига ёрдам берган. У гиёҳванд моддалар савдоси, пул ювиш ва Гусманнинг 2015 йилда Мексика қамоқхонасидан қочиб кетишига сабаб бўлган жиноятларда айбини тан олди. У AҚШда айбланиб, 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Хоакин Гусман 2017 йилда AҚШ расмийлари илтимосига биноан Мексикадан AҚШга экстрадиция қилинган эди. 2019 йил феврал ойида Нью-Йоркнинг Шарқий округидаги ҳакамлар ҳайъати уни жиноий гуруҳга алоқадорликда, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича тил бириктиришда, қурол ишлатишда ва пул ювишда айбдор деб топди.

2019 йил июл ойида Гусман умрбод ва яна 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У жазони AҚШнинг Колорадо штатидаги қаттиқ режимли қамоқхонада ўтамоқда.


#Дунё  
Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив