АҚШда маймун чечаги юқтирганлар сони 14 мингдан ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда маймунчечак инфекциясининг тасдиқланган 14 100 дан ортиқ ҳолатлари қайд этилган, дея хабар беради Kazinform CBS News телеканалига таяниб.

Президент Байден маъмурияти расмийларининг пайшанба куни маълум қилишича, ҳолатларнинг қарийб 96 фоизи эркаклар орасида қайд этилган. 6000 та ҳолатдан олинган маълумотлар таҳлилига кўра, касалланганларнинг 35%и оқ танли эркаклар, 33% лотинамерикаликлар ва 28% қора танлилар.

Болалар орасида касалланиш сони ортиб бормоқда, АҚШда камида 12 та ҳолат қайд этилган.

Оқ уй душанба кунидан бошлаб қўшимча 1,8 миллион дозада маймунчечак вакцинасини олиш мумкинлигини айтди, чунки касалланиш бир ҳафта ичида 30% дан ошган.

Соғлиқни сақлаш ходимлари инъекцияларни тўғридан-тўғри тери остига киритадилар, бу эса шифокорларга битта дозани бешта инъекцияга бўлиш имконини беради.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари директори Рошель Валенски пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда ҳукумат ҳали ҳам вакцина самарадорлигини ўрганаётганини маълум қилди.


Фото: cbsnews.com


Сўнгги хабарлар