+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

АҚШда Қозоғистон фуқаролари манфаатини ҳимоя қилувчи қонун қабул қилинди

19 Февраль 13:41
Баҳам кўринг:
АҚШда Қозоғистон фуқаролари манфаатини ҳимоя қилувчи қонун қабул қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Ҳукумати ва АҚШ Ҳукумати ўртасидаги Консуллик афзалликлар ва иммунитетлар тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Нурсултон Назарбоев коронавирус қурбонлари оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди АҚШнинг ҳарбий кемаси портлаб кетди АҚШ чет эллик талабаларни депортация қилиши мумкин

«Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг 2018 йилги АҚШга қилган ташрифи чоғида эришилган кенгайтирилган стратегик шериклик рухида ривожланиб бормоқда. Қозоғистон ва АҚШ ўртасида барча миқёсда доимий сиёсий мулоқотлар олиб борилмоқда. Ўтган йил декабрь ойида ҚР Бош вазири ва ҚР Ташқи ишлар вазири АҚШга ташриф буюрди. Шу ой бошида АҚШ давлат котиби М.Помпео юртимизга келди», - деди ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди.

Елбасы ташрифи якунларига кўра, Сан-Францискода ҚР Бош консуллигини очиш ҳақида қарор қабул қилинганди. Эндиликда АҚШда Қозоғистоннинг иккита Бош консуллиги бор (Нью-Йорк ва Сан-Франциско). Алматидаги АҚШ Бош консуллиги эса минтақавий хаб хизматини ўтамоқда, яъни, у Марказий Осиёда ягона консуллик.

«Ратификация қилинадиган Келишув лавозимли шахслар ва уларнинг оила аъзоларига дипломатик иммунитетлар ва афзалликлар берилишини таъминлашга оид масалаларни тартибга солади. 1961 йилги Дипломатик муносабатлар тўғрисилаги Вена конвенциясига кўра, Келишув асосида икки давлат консуллик муассасалари, ҳимоя қилинувчи лавозимли шахслар, консуллик ходимлари, уларнинг оила аъзолари юрисдикция иммунитетлари билан таъминланади, солиқлар ва божлардан озод қилинади», - деди вазир.

Ҳужжат Америка Қўшма Штатларидаги Қозоғистон Республикаси фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини оширади.

«Келишувнинг амалга оширилиши учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш шартмас. Боз устига бу Қозоғистон Республикаси учун салбий ҳуқуқий, сиёсий ёки ижтимоий оқибатларни келтириб чиқармайди. Умуман олганда, Келишувнинг ратификация қилиниши Қозоғистон Республикаси миллий манфаатларига мос келади», - деди М.Тлеуберди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив