АҚШда коронавирусни бир неча дақиқада аниқловчи тест тизими яратилди

None
None
VASHINGTON. Kazinform - Американинг Abbott Laboratories тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш компанияси коронавирусни беш дақиқада аниқлайдиган тест тизими ишлаб чиққанини маълум қилди. Компания ўтган ҳафта жума куни АҚШ озиқ-овқат ва гиёҳвандлик маъмуриятидан синов ўтказишга рухсат олди, дея хабар бермоқда Kazinform Time агентлигига таяниб.

Abbott Laboratories мураккаб лабораторияларга эга бўлмаган тиббий муассасалар, тез ёрдам хоналари ва кичик касалхоналар учун мўлжалланган COVID-19 аниқлаш тестини ишлаб чиқди.

Иллинойс штати компаниясининг маълум қилишича, тест ижобий натижани атиги беш дақиқада, салбий натижани эса 13 дақиқа ичида бериши мумкин.

Синов катталиги тостердек келадиган Abbott ID NOW қурилмасида олиб борилади. У ҳозирда кўплаб муассасалар томонидан грипп, стрептококклар ва респиратор синцитиал вирусни (РСВ) тезкор аниқлаш учун фойдаланилмоқда.

Abbott Laboratories тести – йирик фирмаларнинг сўнгги кунларда тақдим этган иккинчи тезкор синовидир. Ўтган ҳафта Danaher (DHR) шўъба корхонаси АҚШ озиқ-овқат ва дорилар бошқармасидан Covid-19 аниқлаш тестидан фойдаланишга розилик олди, ушбу тест 45 дақиқада натижаларни бериши мумкин.

Abbott Laboratories вакилларининг маълум қилишича, улар ишлаб чиқарган тестни шу ҳафта охирида сотиб олиш мумкин бўлади. Дастлаб компания кунига 50 мингтагача тест ишлаб чиқиш қувватига эга.

Таъкидлаб ўтамиз, душанба куни Abbott Laboratories акциялари Нью-Йорк фонд биржасида 12 фоизга ўсди.

Сўнгги хабарлар