+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

13 Июль 10:57
Баҳам кўринг:
АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

VASHINGTON. Kazinform – АҚШда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони ўсиб бормоқда. Дам олиш кунлари янги антирекорд ўрнатилди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Бир кунда Қозоғистонда 1069 киши коронавирус юқтирган Бугундан Қозоғистонда коронавирус ва пневмония статистикаси бирлаштирилди Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳоллари 4 кундан бери камаймоқда

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда Covid-19 вирусини юқтирганлар сони 13 миллион кишини ташкил қилади. 565 мингдан ортиқ бемор вафот етди.


Пандемия пайтида биринчи марта АҚШ Президенти Дональд Трамп камерага ниқоб билан тушди. Шанба куни мамлакатда яна 66 минг киши ушбу касалликка чалиниб, яна бир антирекорд ўрнатилди.

Трамп шанба куни Вашингтон яқинида жойлашган Уолтер Рид ҳарбий касалхонасига ташриф буюриб, ярадор ҳарбийлар ва Covid-19 касаллигига чалинган беморларга ғамхўрлик қилаётган шифокорлар билан учрашди.

ОАВда Трампнинг ёрдамчилари президентдан омма олдида ниқоб кийишни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо у митинглар, матбуот анжуманлари ва бошқа оммавий тадбирларда ниқоб кийишдан бош тортиб келган эди.

АҚШда касалликка чалинганлар сони бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Мамлакатда 3 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган ва 132,3 минг киши вафот етган.


Россияда ўтган куни коронавирус 6615 одамда аниқланган ва 130 бемор вафот этган, деб хабар беради эпидемияга қарши кураш бўйича тезкор штаб. Россияда вирус тарқалгандан бери 727 минг киши касалланган (дуниё бўйича 4-чи ўринда), 11355 бемор вафот этган.

Шанба куни Буюк Британияда сузиш ҳавзалари ва очиқ ҳаводаги театрлар, шунингдек крикет кортлари очилди. Мамлакатда жамоат жойларида ниқоб кийиш мажбурийлиги ҳақида баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда. Расмийлар ҳозирча ҳеч қандай чора кўрмасликларини айтишди.


Ҳиндистонда ушбу касалликка чалинганлар сони 820 минг кишини ташкил қилди. Якшанба куни Ҳиндистоннинг энг машҳур актрисаларидан бири Айшвария Рай, эри ва қизига коронавирус ташхиси қўйилди.

Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринда ва қурбонлар сони бўйича саккизинчи ўринда.


Бразилияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1,8 миллиондан ошди. 1,1 миллиондан ортиқ бемор даволаниб чиқди, 71 минг киши ушбу касалликдан вафот этди.

Умуман олганда, Лотин Америкасидаги вазият жиддий. Лотин Америкасининг тўртта мамлакати - Бразилия, Перу, Чили ва Мексика касаллик тақалиши бўйича дуниёдаги энг вазият оғир давлатларнинг ўнталигига киради.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив