Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

АҚШда ҳисоб рақами очган барча Қозоғистон фуқаролари ҳақида маълумот ошкора қилинадиган бўлди

12 Январь 17:14

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида халқаро солиқ интизомини такомиллаштириш тўғрисидаги Келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳужжатга кўра, АҚШ молия институтлари билан халқаро бизнес операцияларини амалга оширувчи барча хорижий молия ташкилотлари АҚШ солиқ тўловчиларининг ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт», — деди Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров қонун лойиҳасини тақдим этар экан.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида молия ташкилотлари, жумладан, кредит ташкилотлари, суғурта, брокерлик ва шу каби бошқа компаниялар фаолияти қамраб олинган.

Ушбу режимга қўшилмаган молия институтлари, у орқали АҚШга солиқ тўловчи шахс АҚШ ҳудудидаги инвестициялар билан боғлиқ даромадга тегишли пул маблағларини бошқа мамлакатга жўнатган тақдирда, жўнатмаларнинг 30 фоизигача ушланиб қолинади.

Ҳужжатга қўшиладиган молия институтлари Қозоғистонда ҳисоб рақамларини очган барча америкалик жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиши шарт.

Худди шу каби, Қозоғистон Республикасига ҳам Қўшма Штатларда ҳисоб рақамларини очган Қозоғистондаги барча юридик ва жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

Яъни, мамлакатларнинг бу борадаги ўзаро ҳамкорлиги Қозоғистон бюджетига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Муаллиф: Серик Сабеков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар