АҚШда инфляция ўсиши йил охиригача секинлашиши мумкин

Фото: None
WASHINGTON. Kazinform – Ҳозирда инфляция АҚШ иқтисодиётига чуқур сингиб бормоқда, бироқ унинг пасайиш белгилари бор. Бу ҳақда Goldman Sachs инвестиция банки бош директори Дэвид Соломон маълум қилди, дея хабар беради Kazinform CBS Newsга таяниб.

Июн ҳолатига кўра, АҚШ инфляцияси сўнгги 12 ой ичида 9,1% ни ташкил этди, бу 1981 йил ноябр ойидан бери энг кескин ўсишдир. Айниқса, истеъмол нархлари, жумладан, ижара ҳақи, тиббий ёрдам, янги ва минилган машиналар нархи кескин ошган.

Инфляциянинг ўсишига қарамай, инвестиция банки иқтисодчилари АҚШ фуқаролари бюджетига таъсир қилган кескин нархларнинг ўсиши йилнинг иккинчи ярмида энгиллашиши мумкинлиги белгиларини кўришмоқда.

Хусусан, ўтган йил давомида базавий инфляция деярли 6 фоизга ўсган бўлса, июн ойида у аввалги ойга нисбатан секинроқ ўсди.

Федерал резерв тизими бу йил ўзининг фоиз ставкасини оширди ва уни тўртдан уч фоизга ошириши кутилмоқда, бу эса инфляцияни пасайтиришга ёрдам беради.

Қайд этилишича, бензин нархи кетма-кет 30 кун давомида пасайган ва ҳозирда мамлакатда ўртача галлон учун 4,52 долларни ташкил қилмоқда, июн ўрталарида эса 5,02 доллар. Бу тенденция давом этади ва ёқилғи нархи бир галлон учун 4 долларгача тушиши мумкин.

Фото: 24.kz

Сўнгги хабарлар