АҚШда Хотира кунини нишонлаш пайтида оммавий отишмалар содир бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШнинг Техас штатидаги қирғиндан сўнг қурол-яроғни назорат қилиш чақириқлари фонида, дам олиш кунлари 14 та оммавий отишма содир этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Америка ОАВларига таяниб.

Америка миллий байрами Хотира кунида - 28-30 май кунлари АҚШнинг 12 штатида бўлган отишмалар натижасида 9 киши ҳалок бўлди, 73 киши яраланди.

NBC, USA Today ва The Hill маълумотларига кўра, ушбу статистика етмаганидек, 31 май куни Луизиана штатининг Нью-Орлеан шаҳрида ўрта мактабда битириш маросимидан сўнг маъносиз отишма бўлган. Унда бир аёл ҳалок бўлди ва 2 эркак яраланди. Отишмага автотураргоҳ жойига талашиб қолган икки кишининг жанжали сабаб бўлган.

2022 йил бошидан бери Американинг 34 штатида, жумладан Вашингтонда содир этилган жами оммавий отишмалар сони 230 тага етган.

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар