AҚШда даҳшатли бўрон: Қурбонлар сони 45 кишига етди

None
None
NEW YORK. Kazinform - AҚШ шимоли-шарқида «Ида» тропик бўрони қурбонлари сони 45 кишига етди. Бу ҳақда Kazinform CNN телеканалига таяниб хабар берди.

Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатларида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Пенсилванияда ҳам қурбонлар бор. Aввалроқ AҚШ шимоли -шарқида 29 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Уч штат ҳукумати чоршанба куни «Ида» бўрони туфайли фавқулодда ҳолат жорий этди.

Бир неча соат ичида Нью-Йоркда 15-25 см ёмғир ёғди. Маҳаллий аҳолига тошқин ва торнадо ҳақида хабар келиб тушди. Бруклин ва Квинс туманларида маҳаллий аҳоли ижтимоий тармоқларда ёзишича, кўчалар, уйлар ва метро бекатлари сув остида қолган. Кучли ёмғир туфайли учта шаҳар аэропортининг иши тўхтатилди, шаҳардаги теннис бўйича AҚШ очиқ чемпионатининг бир нечта учрашувлари бекор қилинди.

Сўнгги хабарлар