АҚШда беш ёшгача бўлган болалар Pfizer ва Moderna вакциналари билан эмланиши мумкин
АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги Озиқ-овқат ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси беш ёшгача бўлган болалар учун Pfizer ва Moderna вакциналарининг таҳлилини эълон қилди. Ушбу ҳужжатлар 15 июн куни мустақил экспертлар ўз тавсияларини бериб, юқоридаги дориларни қўллаш бўйича овоз берадиган йиғилиш олдидан тайёрланган.
FDA таҳлилига кўра, АҚШда коронавирус ҳолатларининг қарийб 3 фоизи олти ойликдан тўрт ёшгача бўлган ёш гуруҳига тўғри келади. Бироқ, бу гуруҳдаги касалхонага ётқизиш ва ўлим кўрсаткичлари катта ёшдаги болаларга қараганда юқори, бу уларнинг эмлаш сабабларидан биридир.
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, беш ёшгача бўлган 30 мингдан ортиқ америкалик болалар коронавирус билан касалхонага ётқизилган, шундан 500 га яқини вафот этган. Бу мамлакатда ҳали эмлаш ҳуқуқига эга бўлмаган ягона гуруҳдир.
Муаллиф: Рустем Қожибаев