АҚШда бўлиб ўтадиган робототехника бўйича жаҳон чемпионатига 50 га яқин қозоғистонлик ёшлар боради

None
ASTANA. Kazinform – Астанада ўтказилган «Central Asia FIRST CHAMPIONSHIP-2023» Марказий Осиё робототехника ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтаётган FIRST жаҳон чемпионатида 50 нафарга яқин ёшлар Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Улар 4 та ғолиб жамоа аъзоларидир. Шунингдек, Австралия, Марокко, АҚШ, Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган халқаро очиқ чемпионатларга яна 9 та жамоа йўлланма олди.

«Чемпионат уч ёш тоифасида ўтказилди. Алматилик талабалар томонидан ташкил этилган Adeptus Mechanicus гуруҳи кичик болалар номинациясида АҚШда бўлиб ўтадиган асосий мусобақага йўлланмани қўлга киритди. Алматилик «Play 4 Energy» гуруҳи ўрта йўналиш бўйича бош совринни қўлга киритди. Ушбу номинацияларда Чтмкентнинг Clutch ва Қарағанданинг JelToqSun жамоалари Worcester Polytechnic Instituteда бўлиб ўтадиган АҚШ очиқ чемпионатига йўлланма олди. 12-18 ёш тоифасидаги бош соврин соҳиблари эса Алмати шаҳридан AENTA ва NIS Kyran гуруҳлари. Мусобақа уч кун давом этди. Робототехника билан шуғулланаётган талабалар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани қувонарли, – дейди USTEM Robotics фонди раҳбари Асилбек Мурзахметов.

Эслатиб ўтамиз, 24-26 февраль кунлари Астана шаҳрида робототехника бўйича «Central Asia FIRST CHAMPIONSHIP-2023» чемпионати бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг барча ҳудудларидан 1200 нафар ёшлар иштирок этди. Бу йилги танлов энергетика мавзусига бағишланди.

Сўнгги хабарлар