Валюталар курси:
    usd/kzt 477.54 eur/kzt 476.11

    rub/kzt 7.95 cny/kzt 68.05
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +12+14℃

АҚШда ҳар куни 400 га яқин одам коронавирусдан вафот этади

11 Август 13:41

WASHINGTON. Kazinform - Эпидемия сустлашганига қарамай, АҚШда ҳар куни ўртача 400 га яқин америкалик коронавирусдан вафот этади, деб хабар беради Kazinform ABC Newsга таяниб.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларига кўра, вируснинг янги ҳолатлари сони камаймоқда. Ҳозирда ҳар куни 107 000 та янги ҳолат қайд этилмоқда. Охирги ҳафтада бу кўрсаткич 12 фоизга камайди.

АҚШ Соғлиқни сақлаш ва инсон хизматлари департаменти маълумотларига кўра, ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб шифохоналарда даволанаётган америкаликлар сони режалаштирилган даражага етди ва тахминан 43 минг беморни ташкил этади. Ўтган қишда вирусга чалинган 160 мингдан ортиқ бемор касалхонага ётқизилган эди.

Баъзи ижобий ўзгаришларга қарамай, коронавирусдан ўлим даражаси юқорилигича қолмоқда.

Ҳар куни 400 га яқин америкалик коронавирусдан вафот этади, бу рақам баҳордан бери сезиларли даражада камаймаган. Биргина сўнгги етти кун ичида Қўшма Штатларда COVID-19дан 2700 га яқин ўлим ҳолати қайд этилган. 2022 йил бошидан буён 205 мингга яқин америкалик вирус туфайли вафот этди.

Соғлиқни сақлаш мутахассислари яна бир бор америкаликларни эмлашга чақирмоқда. Ҳозирда мамлакатда эмланмаган аҳоли сони 70 миллиондан ошади.

Фото: abcnews.go.com

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар