АҚШда «Ал-Фаробий» номидаги Қозоғистон маркази очилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети ва Америка цивилизациялар ҳамкорлиги ва алмашув фонди ўртасида ўзаро келишув асосида Мэриленд шаҳрида Фан ва таълим маркази очилади.

Бу буюк файласуф – ал-Фаробийнинг 1150 йиллигини нишонлаш йилида АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлади.

Ушбу марказ Абу Насир ал-Фаробийнинг бебаҳо энциклопедик меъросини тарғиб қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ноёб халқаро майдонга айланади.

Марказнинг асосий вазифаси турли динларга мансуб халқлар ва маданиятлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдир.

Жамғарма раҳбари Муҳаммад Башар Арафат: «Ушбу шароитда, айниқса пандемия ва дунё иқтисодиёти, сиёсатидаги чуқур ўзгаришлар шароитида, бугунги дунёда ал-Фаробийнинг маънавий меросига мурожаат қилиш муҳимдир. Ал-Фаробий таълимоти яхши ва мукаммал жамиятга эришиш йўлидаги бирлик ва ҳамкорлик ғоясига асосланади ва бу ғоялар янги муаммоларга дуч келаётган бугунги дунёда айниқса долзарбдир», - дея таъкидлади.

Яқинда Қозоғистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмаги билан Қозоқ миллий университети Джордж Вашингтон номидаги Америка университети билан биргаликда буюк мутафаккир юбилейига бағишланган онлайн суҳбат ўтказди.

Университет дунёнинг турли мамлакатларида ал-Фаробийнинг 12 та марказларини ва уйларини очишда фаол иштирок этмоқда. Америкада бундай марказ биринчи марта очилади.




Сўнгги хабарлар