+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

АҚШда «Ал-Фаробий» номидаги Қозоғистон маркази очилади

20 Ноябрь 17:18
Баҳам кўринг:
АҚШда «Ал-Фаробий» номидаги Қозоғистон маркази очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети ва Америка цивилизациялар ҳамкорлиги ва алмашув фонди ўртасида ўзаро келишув асосида Мэриленд шаҳрида Фан ва таълим маркази очилади.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Ташқи ишлар вазирлиги: AҚШ ва Германиядаги Қозоғистон фуқароларига 30 кун ичида янги паспорт берилади AҚШда 21 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради Сингапур AҚШ ва баъзи Европа мамлакатлари эмланган сайёҳлари учун ўз чегараларини очди

Бу буюк файласуф – ал-Фаробийнинг 1150 йиллигини нишонлаш йилида АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлади.

Ушбу марказ Абу Насир ал-Фаробийнинг бебаҳо энциклопедик меъросини тарғиб қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ноёб халқаро майдонга айланади.

Марказнинг асосий вазифаси турли динларга мансуб халқлар ва маданиятлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдир.

Жамғарма раҳбари Муҳаммад Башар Арафат: «Ушбу шароитда, айниқса пандемия ва дунё иқтисодиёти, сиёсатидаги чуқур ўзгаришлар шароитида, бугунги дунёда ал-Фаробийнинг маънавий меросига мурожаат қилиш муҳимдир. Ал-Фаробий таълимоти яхши ва мукаммал жамиятга эришиш йўлидаги бирлик ва ҳамкорлик ғоясига асосланади ва бу ғоялар янги муаммоларга дуч келаётган бугунги дунёда айниқса долзарбдир», - дея таъкидлади.

Яқинда Қозоғистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмаги билан Қозоқ миллий университети Джордж Вашингтон номидаги Америка университети билан биргаликда буюк мутафаккир юбилейига бағишланган онлайн суҳбат ўтказди.

Университет дунёнинг турли мамлакатларида ал-Фаробийнинг 12 та марказларини ва уйларини очишда фаол иштирок этмоқда. Америкада бундай марказ биринчи марта очилади.





Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив