АҚШда 50 минг одам қурол назоратини кучайтиришни талаб қилиб намойишга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Америка Қўшма Штатларида бутун мамлакат бўйлаб қуролли зўравонликка чек қўйиш ва қурол назоратини кучайтиришга қаратилган митинглар бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири Deutsche Welle нашрига таяниб.

«Ҳаётимиз учун марш» номли намойиш ташкилотчиларига кўра, бир вақтнинг ўзида АҚШ бўйлаб 450 га яқин жойда норозилик намойишлари бўлиб ўтган ва унда 50 000 га яқин иштирокчи қатнашган.

Намойишларга Ювалд, Техас, Буффало, Нью-Йорк ва бошқа штатларда бир ой ичида содир бўлган қирғинлар сабаб бўлди.

Бундан ташқари, демократлар назоратидаги Вакиллар палатаси қурол назорати бўйича янги қонунни қабул қилди, бироқ Сенат қонунни маъқулламаган. Қонун Конгресснинг юқори палатасига ўтиши учун республикачилар томонидан камида 10 овози керак, бироқ уларнинг фикрича, чекловлар АҚШ Конституциясининг иккинчи тузатиши – қурол олиб юриш ҳуқуқини бузади.

«Ҳаётимиз учун марш» ҳужум қуролларини сотишни тақиқлашни, қурол сотиб олувчиларни универсал текширишни ва қурол эгаларини миллий лицензиялаш тизимида рўйхатдан ўтказишни талаб қилди.

Шу билан бирга, қоидаларни кучайтиришга қаршилар оммавий отишмаларни қуролдан фойдаланиш муаммоси сифатида эмас, биринчи навбатда руҳий саломатлик муаммоси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Қуролли зўравонлик архиви маълумотларига кўра, жорий йилда Қўшма Штатларда қуролли зўравонлик ҳодисаларида 19 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ушбу ўлимларнинг ярмидан кўпи ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ.

Сўнгги хабарлар