АҚШда 12 қаватли бино қулаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 54 кишига етди

Фото: None
NEW YORK. Kazinform - Қутқарувчилар Флорида штатининг Маями шаҳри яқинидаги Сурфсайд шаҳрида қулаб тушган уй вайроналари остидан яна саккиз кишининг жасадини олиб чиқишди. Қурбонлар сони бир ҳафта ичида 54 кишига етди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот брифингида Майами-Дейд губернатори Даниэль-Левин Кава маълум қилди. Трансляция округнинг Fasebook саҳифасида бўлиб ўтди.

«Кун давомида қутқарувчилар яна саккиз кишини вайроналар остидан олиб чиқишди», - деди у. - Демак, қурбонлар сони ҳозир 54 кишига етди.« Кава сўзларига кўра, 86 кишининг тақдири ҳали ҳам номаълум.

Сурфсайд шаҳридаги кўп қаватли бино 24 июнга ўтар кечаси қулаб тушди. Биринчи куни вайроналар остидан 37 киши олиб чиқилди, аммо ундан кейин тирик қолганлар топилмади.

Сўнгги хабарлар