АҚШ ва Канадада мисли кўрилмаган иссиқлик кутилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати (НWС) Вашингтон ва Орегон штатларининг барча жойларида, шунингдек, Калифорния ва Айдахо штатларининг кўп қисмида жуда иссиқ бўлишини маълум қилди. Ҳаддан ташқари иссиқлик баъзи ҳолатларда ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин, деб хабар берди Kazinform BBCга асосланиб.

Бир қатор шаҳарларда махсус кондиционери бор марказлар очилди, ундан иссиқлаган одамлар фойдаланиши мумкин.

Мутахассислар ҳароратнинг кескин кўтарилишини АҚШнинг шимолий-ғарбий қисми ва Канаданинг айрим қисмлари устидан юқори босим зонаси билан изоҳлашади.

Бироқ, огоҳлантиришларга қарамай, кўп одамлар кунларини кўллар ва ҳовузлар яқинида ўтказишни афзал кўришади.

Сўнгги хабарлар