АҚШ Украинага яна 550 млн доллар миқдорида ҳарбий ёрдам беради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги муҳим эҳтиёжларини қондириш учун 550 млн долларгача ёрдам кўрсатишга рухсат этилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform АҚШ Мудофаа вазирлиги сайтига таяниб.

Байден маъмуриятининг бу қарори АҚШ Мудофаа вазирлигининг 2021 йил август ойидан бошлаб Украина учун қурол-яроғ захирасини ажратиш бўйича ўн еттинчи ёрдамидир. Ушбу пакетга Украина томонининг ўзини ўзи ҳимоя қилиш учун ўқ-дорилар, хусусан, 75 минг 155 мм артиллерия снарядлари ва юқори ҳаракатланувчи артиллерия тизимлари (HIMARS) учун қўшимча ракеталар киради.

Умуман олганда, Байден маъмурияти Украинага хавфсизлик учун қарийб 8,8 млрд доллар ёрдам кўрсатди. 2014 йилдан бери Вашингтон Киевга хавфсизлик учун 10 млрд доллардан ортиқ ёрдам берган.

Фото: cursorinfo.cо.il


Сўнгги хабарлар