Валюталар курси:
    usd/kzt 426.32 eur/kzt 496.24

    rub/kzt 6.04 cny/kzt 66.74
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: °С

АҚШ тан олишича, Кобулдаги афғон оиласига ракета ҳужуми фожиали хато бўлган

18 Сентябрь 12:16

WASHINGTON. BBC - Kazinform - АҚШ қўшинлари олиб кетилишидан бир неча кун олдин Кобулдаги учувчисиз учиш қурилмаси ҳужумида 10 бегуноҳ одам ҳалок бўлганини тан олди. АҚШ Марказий қўмондонлиги томонидан ўтказилган тергов шуни кўрсатдики, дрон гуманитар миссия ходимининг машинасига урилди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Унинг ўзи ва оиласининг тўққиз аъзоси, жумладан, етти бола вафот этган. Кичик бола Сумайя атиги икки ёшда эди (олдинроқ олти бола вафот этгани ҳақида хабар берилган эди).

Бу воқеа Кобул аэропортида содир бўлган терактдан бир неча кун ўтиб, ҳокимиятга толиблар тез қайтишидан кейин содир бўлган тартибсиз эвакуация фонида содир бўлган.

Бу АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондаги 20 йиллик фаолияти тугашидан олдинги охирги операцияларидан бири эди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги генерали Кеннет Маккензининг сўзларига кўра, Америка разведкаси гуманитар ташкилотнинг машинасини саккиз соат кузатган, чунки у «Исломий давлат» гуруҳининг маҳаллий бўлинмаси жангарилари билан алоқаси борлигига ишонган (бу ташкилот тақиқланган).

Машина ИШИДга алоқадор объектга кирган ва унинг ҳаракатлари террорчилик гуруҳининг Кобул аэропортига ҳужум қилиш режалари ҳақидаги бошқа разведка маълумотларига мос келган.

Бир пайт учувчисиз учиш қурилмаси одамларни машинанинг багажига портловчи моддага ўхшаш нарсаларни юклаётганини кўрди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу сувли идишлар экан.

Генерал Маккензи зарбани фожиали хато деб атади.

Ҳайдовчи Замайри Акмади аэропортдан 3 км узоқликдаги уйига борганида, дрон машинага ҳужум қилган.

Учувчисиз учиш қурилмаси зарбасидан кейинги иккинчи портлашни америкаликлар дастлаб машинада портловчи моддалар борлигининг исботи сифатида маълум қилган.

Аммо, тергов кўрсатганидек, бу, эҳтимол, машинанинг ёнида турган портлаган пропан баллони бўлган.

26 август куни Кобулдаги аэропорт олдида худкушлик ҳужуми оқибатида 100 дан зиёд тинч аҳоли ва 13 та америкалик ҳарбий ҳалок бўлганидан сўнг, АҚШ ҳарбийлари шай ҳолатга келтирилди. «Исломий давлат» ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Америкалик учувчисиз учиш қурилмаси қурбонларининг қариндошлари BBCга айтишича, марҳум оила АҚШга эвакуация қилиш учун ариза берган ва аэропортга бориш таклифи билан телефон қўнғироғини кутишган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар