АҚШ Суриядаги Эрон билан боғлиқ объектларга зарба берди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Сешанба куни АҚШ ҳарбийлари Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) билан алоқадор гуруҳлар томонидан фойдаланилган объектларга авиазарбалар берганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Reyters агентлигига таяниб.

АҚШ Марказий қўмондонлиги (USCENTCOM) чоршанба куни берган баёнотига кўра, буйруқ президент Жо Байден томонидан берилган ва АҚШ кучларини Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлар ҳужумларидан ҳимоя қилишга қаратилган.

«Бугун президент Байден буйруғи билан АҚШ қуролли кучлари Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятига ҳаво ҳужумларини бошлади. Ушбу махсус зарбалар Америка қўшинларини ҳимоя қилишга қаратилган», — дейилади хабарда.

Баёнотда 15 август куни содир бўлган воқеа ҳақида сўз боради. Ўшанда Суриядаги халқаро коалиция кучлари ҳудуди ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия мухолифати жангчилари учувчисиз қуроллар билан ҳужумга учраган эди.

«АҚШ кескинлашувга интилмаяпти, лекин халқимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришда давом этади. АҚШ кучлари ИШИД жангариларини енгиш учун Сурияда қолади», — деди USCENTCOM жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори полковник Жо Букчино.


Сўнгги хабарлар