+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

АҚШ президенти Жо Байден қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади

12 Март 16:16
Баҳам кўринг:
АҚШ президенти Жо Байден қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Наврўз байрами муносабати билан АҚШ Президенти Жо Байдендан табрик телеграммаси келиб тушди, деб хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Президенти АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакилини қабул қилди Қозоғистон ва АҚШ Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

«Бу йил Қозоғистон Республикаси ўз Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда. Сизни ушбу муҳим воқеа билан табриклар эканман, шуни айтмоқчиманки, АҚШ Президенти Маъмурияти Сиз билан ва Қозоғистон халқи билан яқин ҳамкорлик қилишга катта аҳамият беради. Кўп йиллар давомида биз ядро қуролини тарқатмаслик, тинчлик ва хавфсизлик масалаларида яқин шерикни қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз. Менинг Маъмуриятим бизнинг стратегик шериклигимизни чуқурлаштиришдан ва беш йил олдин Давлат котиби Жон Керри билан бошланган «C5 + 1» диалог жараёнини давом эттиришдан манфаатдор», - дейилади телеграммада.

Наврўз байрами арафасида Жо Байден Қасим-Жомарт Тоқаевга ва Қозоғистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив