АҚШ президенти қасамёд маросимида қозоғистонлик ҳонанда қўшиқ куйлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хонанда Димаш Қудайберген АҚШ президенти Жо Байденнинг инаугурация ҳафталигининг очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform dimashnews.com сайтига таяниб.

Анъанага кўра ушбу тадбир биродар шаҳарлар уюшмаси - «Sister Cities International» томонидан ўтказилади. АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден ташкилотнинг фахрий ҳамраиси бўлди. Тадбирда дипломатик корпус ҳам иштирок этади.

Коронавирус пандемияси туфайли тадбир 2021 йил 17 январь куни соат 19:00 дан 21:00 гача (Нур-Султан вақти билан 18 январь, соат 6:00 дан 8:00 гача) онлайн тарзда ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, Вашингтонда жойлашган «Sister Cities International» нодавлат ташкилоти 1953 йилда АҚШнинг 34-президенти Дуайт Эйзенхауер томонидан ташкил этилган.

Ўшандан бери АҚШ президентлари Жон Кеннеди, Катта Жорж Буш, Билл Клинтон, Барак Обама ва Доналд Трамп ташкилотнинг фахрий ҳамраислари бўлган.

АҚШ - Қозоғистон муносабатлари тарихидаги илк бор қозоғистонлик қўшиқчи АҚШнинг янги сайланган президенти инаугурациясининг очилиш ҳафталигида иштирок этади.

Таъкидлаш жоизки, 16 январь куни «Sister Cities International» тадбиридан бир кун олдин қозоғистонлик хонанданинг «DIMASH DIGITAL SHOW» онлайн-концерти бўлиб ўтади. Чипталарни ушбу ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.


Сўнгги хабарлар