АҚШ президент сайловида Байден ғалаба қозонди - CNN

Фото: None
VASHINGTON. Kazinform – Демократик партиядан ўз номзодини қўйган Джо Байден АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун зарур бўлган овозни йиғиб бўлди, дея хабар беради CNN телеканали.

CNN ва AP хабарларига кўра, сайловда 77 ёшли Байден 273 та овоз тўплаб, АҚШнинг амалдаги президенти республикачи Дональд Трампни ортда қолдирган. Инкор қилиб бўлмайдиган ғалаба учун номзодлардан бири камида 270 сайловчининг овозини олиши керак эди.

Джорджия, Шимолий Каролина каби бирнечта штатларда бюллетенларни санаш жараёни ҳамон давом этмоқда.

Сайловнинг якуний натижаси 14 декабрьдан кейин расман маълум қилинади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тарихий сайловларда Джо Байден АҚШ тарихидаги энг кўп овоз тўплаган номзод бўлди. AP маълумотларига кўра, Байденга камида 74,8 миллион америкалик овоз берган. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп учун овоз берилган бюллетенлар сони ҳозирда 70,5 миллионни ташкил қилмоқда.

Сўнгги хабарлар