Валюталар курси:
    usd/kzt 460.51 eur/kzt 498.69

    rub/kzt 6.53 cny/kzt 68.18
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-12-14℃

АҚШ парламенти Вакиллар палатаси собиқ президент Доналд Трампнинг солиқ декларациясини қабул қилди

1 Декабрь, 15:46

WASHINGTON. Kazinform - АҚШ Вакиллар палатасининг йўллар ва воситалар бўйича қўмитаси собиқ президентнинг олти йиллик федерал солиқ декларациясига эгалигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform хорижий мухбирлар тармоғи мухбири CNNга таяниб.

Массачусетс штатининг Демократик вакили Ричард Нил бошчилигидаги қўмита Трампдан собиқ президент давридаги олти йиллик солиқ декларациясини сўраган.

Р.Нил Доналд Трампнинг солиқ ҳужжатлари бор ёки йўқлигини айтишдан бош тортди ва қонун унга декларациялар мазмунини муҳокама қилишни қатъиян ман этишини айтди. Чоршанба куни бошида у Қўмита бирон бир натижани оммага эълон қиладими ёки йўқми деган саволга жавоб бермаган.

Конгрессменнинг айтишича, кейинги қадам Демократик фракция йиғилишини ўтказиш бўлади.

Собиқ президентнинг солиқлари Д. Трамп биринчи марта президентликка номзодини қўйганидан бери сир бўлиб қолган.

2016 йилги президентлик кампанияси давомида Д. Трамп президентлик сайлови қоидаларини бузган ва солиқ декларациясини жамоатчиликка ошкор этишдан бош тортган ва у лавозимга киришганидан кейин ҳам улар ёпиқлигича қолган.

2016 йилда Д.Трамп ўзининг солиқ адвокатларининг текширувдан ўтганини тасдиқловчи хатини эълон қилди. Аммо хатда АҚШ Солиқ бошқармаси унинг 2002 йилдан 2008 йилгача бўлган солиқларини кўриб чиқишни якунлагани ҳам айтилган.

New York Timesнинг 2020 йилги ҳисоботи шуни кўрсатдики, Доналд Трамп 2000 йилдан бери 15 йилнинг 10 йилида умуман федерал даромад солиғини тўламаган, чунки унинг сўзларига кўра, у олганидан кўра кўпроқ йўқотган.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Фото: wordpress.com

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар