АҚШ Молия вазирлиги рақамли долларни ишлаб чиқмоқда

None
WASHINGTON. Кazinform – АҚШ Молия вазирлиги марказий банкнинг рақамли валютасини яратишга ёрдам берадиган технология устида ишламоқда, дея хабар бермоқда Кazinform The Hill нашрига таяниб.

АҚШ молия вазири ўринбосари Нелли Лян чоршанба куни Байден маъмуриятининг рақамли валютани жорий этиш режаси ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.

АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) агар Конгресс рухсат берган бўлса, оддий доллар билан бир қаторда рақамли долларни чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Айни дамда қонунчилар ва сиёсатчилар бу ташаббусни муҳокама қилмоқда. Унда Ғазначилик, ФЗТ ва Оқ уй идораси, Иқтисодий маслаҳатчилар кенгаши, Миллий иқтисодий кенгаш ва Фан ва технология сиёсати бошқармаси иштирок этмоқда. Айни пайтда ишчи гуруҳ тузилган. Унинг таклифи АҚШда рақамли долларни амалга ошириш бўйича сиёсий қарор қабул қилишда муҳим рол ўйнайди.

Фото: AP


Сўнгги хабарлар