АҚШ Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди - Элчи

None
ASTANA. Кazinform - АҚШ Қозоғистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Қозоғистондаги Элчиси Дэниэл Розенблюм маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугун мен АҚШ Элчиси сифатида Қозоғистон Президентига аккредитация ҳужжатини топшириш шарафига муяссар бўлдим. АҚШ Қозоғистон Республикаси Мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганидан фахрланади. 30 йиллик ҳамкорлик давомида биз энг хавфсиз ва фаровон минтақани, хавфсиз дунёни яратиш, БМТ низомлари ва позицияларини қўллаб-қувватлаш мақсадларини баҳам кўрдик. АҚШ Қозоғистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, биз иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдормиз», — деди у Ақордада Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиғини топширгандан кейин ўтказилган брифингда.

АҚШ элчиси Қозоғистон Президентининг сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида олиб бораётган ислоҳотларини юксак баҳолаб, уларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Мен ушбу ажойиб мамлакатнинг ҳар бир минтақасига ташриф буюришни ва унинг одамлари билан танишишни хоҳлайман. Америка Қўшма Штатларининг Қозоғистондаги янги Элчиси сифатида хизмат қилиш мен учун катта шарафдир. Мен стратегик шериклигимизни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга иштиёқмандман ва бой тарих ва ажойиб табиатга эга Қозоғистонда шундай яшаш имкониятига эга бўлганимдан жуда хурсандман», — деди Дэниэл Розенблум.

Фото: uzreport.news

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар