АҚШ Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида COVID-19 вакцинасини тақдим этади

None
ASTANA. Kazinform - АҚШ томони Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида «Pfizer» вакциналарини бериши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган Қозоғистон Ҳукумати ва АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги ўртасида гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги келишув ҳужжатида айтилган, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Келишув доирасида «Pfizer-BioNTech» томонидан ишлаб чиқарилган, АҚШда 5-11 ёшли болалар учун фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рухсат этилган, аммо ҳали АҚШ озиқ-овқат ва фарматсевтика идораси (FDA) томонидан тасдиқланмаган ва лицензияланмаган COVID-19 вакцинасини тақдим этиш кўриб чиқилмоқда»

, - дейилади ҳужжатда.

Бунда вакцина билан ишлаш масъулияти томонларнинг келишуви асосида Қозоғистонга юкланади. Бундан ташқари, мамлакат ҳукумати томонидан вакциналарни Қозоғистонга ўз вақтида етказиб бериш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

«Шу билан бирга, Қозоғистонга олиб кирилаётган мазкур материаллар солиқ ва бошқа тўловлардан озод қилинади»

, — дейилади ҳужжатда.

Қозоғистон ҳукумати номидан ушбу шартномани имзолаш ваколати Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиниятга берилган.

Ҳужжатнинг очиқ муҳокамаси 21 ноябрга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар