АҚШ Қасим-Жомарт Тоқаевнинг дадил ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди - Энтони Блинкен

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон жаҳон муаммоларини ҳал этишда алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда пойтахтда бўлиб ўтган «C5+1» форматидаги вазирлар йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари саволларига жавоб берган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«АҚШ томони Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг дадил ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди. Бу борада Қозоғистон томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган ишларни кузатиб боряпмиз. Хусусан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга барҳам бериш, президентлик муддати билан боғлиқ амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Бу йўналишдаги ўзгаришлар Қозоғистонни сармоя учун қулай давлат сифатида кўрсатмоқда. 1991 йилдан бери биз Қозоғистон иқтисодиётига 50 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритдик. Келажакда АҚШ тўғридан-тўғри инвестиция киритиш ниятида. Шу билан бирга, Қозоғистон жаҳон муаммоларини ҳал этишда ўзига хос мавқега эга ҳамкор давлат эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Масалан, унинг ядро қуроли тарқалишини тўхтатиш, тинчликпарвар операцияларда иштирок этиш ва коинотни ўрганишга қўшган ҳиссаси алоҳида аҳамиятга эга», — деди Энтони Блинкен.

Унинг сўзларига кўра, Астанада бўлиб ўтган «C5+1» форматидаги вазирлар йиғилишида иқтисодиёт, энергетика, экология ва минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган.

Бундан аввал АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистонга илк бор ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

АҚШ вакили Қозоғистонга ташриф бюрди ва Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан учрашди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни қабул қилди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар