+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

АҚШ Ироқдаги ҳарбий миссиясини йил охиригача тўхтатади

27 Июль 19:18
Баҳам кўринг:
АҚШ Ироқдаги ҳарбий миссиясини йил охиригача тўхтатади

WASHINGTON. Kazinform - АҚШ президенти Жо Байден ва Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимий АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий миссиясини тўхтатиб туриш тўғрисида битим имзоладилар, деб хабар беради Kazinform Reutersга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
ОАВ: АҚШ делегацияси 9-10 октябр кунлари Дохада «Толибон» вакиллари билан учрашади

Келишувга кўра, АҚШ расмий равишда Ироқдаги ҳарбий миссиясини шу йил охиригача якунлайди. Бу Америка қўшинлари мамлакатга жойлаштирилганидан 18 йил ўтгач содир бўлаётган воқеадир.

Стратегик мулоқот доирасида Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден ва Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Казимий ўртасида биринчи юзма-юз учрашув бўлиб ўтди.

«Бизнинг Ироқдаги миссиямиз давом этади. Биз қўшма машқларни давом эттирамиз, террористик гуруҳларга қарши курашишда ёрдам берамиз ва зарур шарт-шароитларни яратамиз. Аммо, биз ҳарбий вазифамизни шу йил охиригача тўхтатамиз«, - деди Байден.



Айни пайтда Ироқда ИШИДга қарши курашаётган 2500 АҚШ аскари бор. Шартнома имзолангандан сўнг, АҚШнинг роли уни ҳимоя қилиш учун Ироқ армиясини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат бўлади. Бироқ Ироқда қоладиган қўшинлар сони эълон қилинмади.

Ироқ ва АҚШнинг қўшма баёнотида соғлиқни сақлаш, энергетика ва бошқа масалалар бўйича келишувлар ҳақида айтилган.

АҚШ CОVАХ дастури асосида Ироққа 500000 Pfizer / BioNTech вакциналарини етказиб беришни режалаштирмоқда.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, етказиб бериш ишларибир неча ҳафта ичида амалга оширилади.

АҚШ октябр ойида БМТнинг Ироқдаги сайловларни кузатиш миссиясини молиялаштириш учун 5,2 миллион доллар ажратади.

Аввалроқ, Ироқ парламенти ҳукуматни АҚШ қўшинлари ва бошқа хорижий қўшинларини олиб чиқишга чақирган эди.



#Дунё  
Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив