АҚШ G7 мамлакатлари орасида энг юқори инфляция даражасига эга

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - АҚШда инфляция иқтисодиёти ривожланган G7 давлатлари орасида энг юқори даражага етди, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) маълумотларига кўра, АҚШ иқтисодиёти бошқа G7 мамлакатларига нисбатан энг кўп зарар кўрган. Ўтган йилдан бери АҚШдаги нархлар апрел ойида 4,7% дан 8,6% гача икки баравар ошди.

АҚШдан кейин Буюк Британияда – 7,8%, Германияда – 7,4%, Канадада – 6,8%, Италияда – 6%, Францияда – 4,8% ва Японияда 2,5 % юқори инфляция кузатилди.

АҚШнинг оғир аҳволга тушиб қолганига аҳоли ўртасида талабнинг юқорилиги, корхоналарнинг бунга тайёр эмаслиги сабаб бўлмоқда.

АҚШ ҳукумати уй хўжаликлари ва корхоналарни пандемиянинг иқтисодий оқибатларидан ҳимоя қилиш учун 5 трлн доллар ажратди. Бу чора мебель, автомобиль ва электроника каби товарларга буюртмаларнинг кескин ошишига олиб келди. Юқори истеъмол талаби таъминот муаммолари билан тўқнашиб, нархларнинг ошишига олиб келди.

Сан-Франсиско Федерал захира банки томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, пандемияга қарши ёрдам пакетлари инфляцияга 3% ҳисса қўшган. Бу АҚШда иқтисодий вазият ёмонлашганини билдиради.

ИҲТТ бу йил инфляция энг юқори даражага етишини прогноз қилмоқда. Бу ривожланган мамлакатлар учун ўртача 5,5% ва ташкилотнинг қолган қисми учун 8,5% ни ташкил қилади.


Сўнгги хабарлар