АҚШ Европа ва Марказий Осиёга ёрдамни 788,9 миллион долларга етказмоқчи

None
None
VASHINGTON. Kazinform – Президент Жо Байден бошчилигидаги Америка маъмурияти 2022 молия йилида (мамлакатда 1 октябрдан бошлаб) Давлат департаменти орқали Европа, Евроосиё ва Марказий Осиё давлатларига ташқи ёрдам кўрсатишни 18,6 миллион долларга ошириб, жорий йилдаги 770,3 млн доллардан 788,9 млн долларга етказмоқчи. Бу ҳақда АҚШ ташқи сиёсат маҳкамасининг жума кунги бюджет таклифларида айтилган, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

«Дастурлар эркин ва адолатли оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти, энергетика ва инфратузилма, кибер хавфсизлик ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлади», - дея тасдиқланган ҳужжатда.

Президентнинг бюджет лойиҳаси – маъмуриятнинг устувор вазифаларини белгилаб берадиган Конгрессга юборилган сўров. Қонун чиқарувчиларнинг ўзи давлат харажатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шундан сўнг якуний ҳужжат давлат раҳбари томонидан имзоланади ёки рад этилади.

Сўнгги хабарлар